Қуръони карим атамашунослигида ушбу тўрт атама жуда муҳим аҳамият касб этади. Зотан Қуръони каримнинг бутун йўналиши Аллоҳ таолонинг ягона Илоҳ ва Рабб эканига даъват қилишдан иборатдир. Унинг улуҳиятидан бошқа на бир улуҳият рубубиятидан бошқа на бир рубубият бордир. У Зотнинг ҳеч бир шериги йўқдир. Айнан шунинг учун ҳам банда Аллоҳни ягона деб қабул қилиши Ундан бошқасига сиғинмаслиги динни холис Унгагина боғлаши лозим бўлади.